Президент Жо Байденни кўп бора масхара қилган сенаторнинг ўзи самолёт зинасидан йиқилиб тушди
АҚШ президенти Жо Байденни зинадан қулагани учун масхара қилгани билан танилган Алабама штатидан республикачи сенатор Томми Тубервилнинг ўзи самолёт трапидан қулаб тушди.
Кадрларда қўлида чамадон ва спорт сумкаси бўлган сенатор қандай қилиб мувозанатни йўқотгани ва трап панжарасидан ушлаб пастга сирпаниб тушгани тасвирланган. Қайд этилишича, видео Х ижтимоий тармоғининг (аввалги Twitter) Америка сегментида кенг тарқалган.
Аввалроқ, Байден Детройтда самолётдан пастга тушаётганда мувозанатни йўқотган, аммо охир-оқибат оёққа туришга муваффақ бўлгани ва зинапоядан пастга тушишда давом этгани акс этган лавҳа тарқалганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Исроил зарбалари оқибатида Ғазода 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг