Президент соврини кимларга насиб этади?
Динара Чиркова, "Халқ сўзи"
Дилшод УЛУҒМУРОДОВ, "Халқ сўзи". Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” мажмуасида Президент соврини учун ўтказилаётган “Ташаббус—2019” кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтмоқда.
Жорий йилда танловнинг туман ва шаҳар босқичларида 6700 дан зиёд тадбиркорлик субъектлари қатнашгани, шундан 960 нафар тадбиркор, фермер ҳамда ҳунарманд Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичида иштирок этиш имконини қўлга киритгани фикримиз тасдиғидир. Танловнинг республика босқичига эса 69 та тадбиркорлик субъекти йўлланмани қўлга киритган бўлса, шундан 41 нафари тадбиркор, 14 нафари ҳунарманд ва 13 нафари фермерлардир.
Жорий йилги танлов ғолиблари бешта — “Саноат соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори”, “Хизмат кўрсатиш соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори”, “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори”, “Йилнинг энг яхши фермери” ҳамда “Йилнинг энг яхши ҳунарманди” номинацияларида аниқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Ташаббус — 2019” республика кўрик-танлови ғолиблари 22 июнь куни маълум бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг