Президент совғалари Сурхондарёга етиб келди

14:30 25 Декабрь 2024 Жамият
169 0

Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Келажак авлодга бўлган ғамхўрлик ва эътиборнинг ёрқин ифодаси — «Президент арчаси» байрам тантаналари болажонларнинг энг севимли байрамларидан бирига айланиб улгурган. Айниқса, Давлат раҳбарининг Янги йил совғаси кичкинтойларга олам-олам қувонч бағишлайди.

Ҳар йили Янги йил байрамида мамлакатимиздаги ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, Меҳрибонлик ва оилавий болалар меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларига Президент совғаси бериш анъанага айланган. Бу йил ҳам байрам арафасида болаларга Президент совғалари тайёрланди.

Сурхондарё вилоятидаги 630 нафар Меҳрибонлик ва Мурувват уйлари, Оилавий болалар уйи тарбияланувчилари, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, шунингдек, юртимиз тинчлиги йўлида қурбон бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг фарзандлари учун Президент совғалари етиб келди.

Ушбу совғалар байрам муносабати билан ўтказиладиган «Президент арчаси» байрам тадбирларида «Инсон» ижтимоий хизмат марказлари орқали болажонларга тақдим этилади.

Айни пайтда тадбирларни мазмунли ва кўтаринки руҳда ташкил этиш мақсадида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси тегишли идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда қатор амалий ишларни олиб бормоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?