Президент Шавкат Мирзиёев “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини эълон қилди

Президент Шавкат Мирзиёев “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини эълон қилди. Лойиҳа доирасида йилига 200 млн туп дарахт ва бута кўчатларини экиш режалаштирилган.
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Ўзбекистонда дарахтлар сонини оширишга қаратилган бу каби ташаббусларни қўллаб-қувватлайди. Шу мақсадда республикамизнинг 6 та ҳудудида “Бир миллион дарахт” акциясини ўтказмоқда.
Бугун, 5 ноябрь куни Хоразм вилоятининг Урганч туманида акция бошланди. Сўнг:
6 ноябрь — Қорақалпоғистон Республикаси Бўзатов тумани
9 ноябрь — Сурхондарё вилояти Ангор туманида ҳамда Фарғона вилояти Боғдод туманида
13 ноябрь — Тошкент шаҳри
17 ноябрь — Тошкент вилояти Паркент туманида давом эттирилади.
Дарахтлар. Улар ҳаводаги зарарли карбонат ангидридни ютиб, ўрнига кислород ишлаб чиқаради ва бизнинг нафас олишимизга ёрдам беради. Улар иссиқда салқинлик беради, атроф-муҳитни шовқинлардан ҳимоя қилади.
Маълумотга кўра, ҳозирги кунда дунё бўйича 3 трлн атрофида дарахт мавжуд. Бироқ ҳар бир дақиқада уларнинг 27 та футбол майдонига тенг қисми кесилмоқда.
Амалий ишлар вақти келди! Аҳоли яшаш пунктларида дарахтлар экиш ҳамда уларни парваришлаш доимий жараёндир. Сиз ҳам яшил челленжга қўшилинг ва хайрли ишга ўз ҳиссангизни қўшинг! Акцияда иштирок этиш истагида бўлган фаол фуқаролар ўзи билан кўчат олиб келиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 2019—2020 йилда ўтказилган “Бир миллион дарахт” акцияси давомида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида жами 3 млн 800 минг тупга яқин мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Кадастр паспортларини бериш муддатлари ўзгартирилди
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Президент Маккада бўлиб турган муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефонлашди
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг