Президент Шавкат Мирзиёев Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши сессиясида иштирок этмоқда
Фото: President.uz
Навоий шаҳрида Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.
Давлатимиз раҳбари нутқининг аввалида меҳнаткаш, бағрикенг, кўпмиллатли вилоят аҳлига чуқур ҳурмат ва эҳтиромини билдирди.
Навоийда охирги уч йилда 2 миллиард долларлик йирик саноат лойиҳалари ишга тушгани таъкидланди.
Бунинг натижасида 10 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилди, йилига қўшимча 1 триллион сўм солиқ тушуми ва 100 миллион доллар экспорт пайдо бўлди.
Яқинда ишга тушган «Балпан-тоғ» ва «Томди-булоқ» конларидан йилига 3 миллион тоннадан олтинга бой маъдан қазиб олинади.
Шунингдек, Навоий кон-металлургия комбинатида Турбай конини кенгайтириш бўйича 130 миллион долларлик лойиҳа ишга тушириш арафасида турибди. Пистали конида олтинни қайта ишлаш бўйича 275 миллион долларлик лойиҳа амалга оширилмоқда.
Карманада 35 миллион долларлик калий нитрат ишлаб чиқариш лойиҳаси, Қизилтепада 10 миллион долларлик қурилиш материаллари ишлаб чиқариш лойиҳаси ҳамда Томдида 70 миллион долларлик фосфорит ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Келгуси йилда 140 миллион долларлик калий сульфат, полиакрил тола, қуруқ цианит тузи чиқариш каби лойиҳалар ишга тушади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг