Президент Шавкат Мирзиёев “General Motors International” корпорациясининг раҳбарияти билан учрашди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрига амалий ташрифининг ишбилармонлик дастури доирасида “General Motors International” компаниясининг глобал ижрочи директори Шилпан Аминни қабул қилди.
Ушбу корпорация билан узоқ муддатли ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. “General Motors International” компаниясининг мамлакатимиз автомобиль саноатини ривожлантириш ва диверсификация қилишдаги муҳим ўрни қайд этилди.
Сўнгги 5 йил ичида компания томонидан 1,6 миллион дона автомобиль ишлаб чиқарилди, Ўзбекистон “Chevrolet” бренди учун АҚШдан кейин иккинчи йирик бозорга ҳамда Марказий Осиё ва МДҲ бозорларида сотувлар бўйича етакчига айланди.
Ишлаб чиқариш кооперациясини янада ривожлантириш, маҳсулотлар турини кенгайтириш ва маҳаллийлаштиришни чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Замонавий машинасозликда талаб юқори бўлган янги технологиялар ва хомашё ресурслари соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг