Президент Шавкат Мирзиёев “Anglesey Food” масъулияти чекланган жамиятининг маҳсулотларни сақлаш ва тақсимлаш маркази фаолиятини бориб кўрди
Президент Шавкат Мирзиёев “Anglesey Food” масъулияти чекланган жамиятининг маҳсулотларни сақлаш ва тақсимлаш маркази фаолиятини ҳам бориб кўрди.
“Янги авлод” махсус саноат зонаси ҳудудида ташкил этилган мазкур корхона “Korzinka” дўконлар тармоғи учун маҳсулотларни сақлаш, саралаш ва қадоқлаш хизматларини кўрсатади.
Корхона 10 гектар майдонда жойлашган бўлиб, 49 минг квадрат метр ҳудудига омбор жойлаштирилган. Қурилиш материаллари ва музлаткич камералар учун жиҳозлар Хитой, Туркия, Беларусь ва Россия давлатларидан олиб келинган, барчаси “EDGE Advanced” халқаро сертификатига эга.
Ушбу лойиҳа Марказий Осиёдаги “А” синфига кирувчи энг йирик тақсимот маркази ҳисобланади. Бир вақтнинг ўзида 145 та дарвозада текисловчи мосламалар юклаш ҳамда юкни тушириш имконига эга.
Марказда 4 хил ҳароратли ҳудуд мавжуд. Шу боис, маҳсулотлар турига қараб музлаткичда, паст ҳароратли совитиш камераларида ҳамда қуруқ жойда сақланади.
Шунингдек, марказда туну кун ишловчи 96 та синов усулига эга махсус лаборатория барпо этилади. 1 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.
Танишув якунида бўлиб ўтган жамоатчилик вакиллари билан мулоқотда оқилона иқтисодий сиёсат ва инвесторларнинг бунга ишончи ҳақида сўз юритилди.
- Сўнгги саккиз йилда 130 миллиард долларлик хорижий инвестиция кириб келди, бу қанчадан қанча завод ва корхоналарга айланди. Бугун ҳам яна бир катта лойиҳа — янги халқаро аэропорт қурилишини бошладик. Унга Саудия Арабистони, Япония, Корея инвестиция киритяпти. Бу ўз ўзидан бўлмайди. Бу — мамлакатимиз келажагига бўлган катта ишонч белгиси, - дея таъкидлади Президентимиз.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг