Президент сайловини ўтказувчи 7-Самарқанд сайлов округи ҳудудида 1115 та сайлов участкаси тузилди

Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 7-Самарқанд округ сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда округ ҳудудида сайлов участкалари тузиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.
Сайлов кодексининг 10-моддасига кўра, сайлов участкалари сайловчиларга мумкин қадар кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида туманларнинг, шаҳарларнинг, шаҳарлардаги туманларнинг чегаралари инобатга олинган ҳолда тузилади.
Шунингдек, ҳарбий қисмларда, санаторийларда, дам олиш уйларида, касалхоналарда ва бошқа стационар даволаш муассасаларида, олис ва бориш қийин бўлган ҳудудлардаги фуқаролар турган жойларда, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида ҳам сайлов участкалари тузилади.
Мажлисда сайлов участкаларининг тартиб рақамлари белгиланган ҳолда округ бўйича 1115 та сайлов участкаси тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Жумладан, энг кўп сайлов участкалари Самарқанд шаҳри (176 та) ва Ургут туманида (129 та), энг ками Каттақўрғон шаҳри (33 та) ва Пахтачи туманида (43 та) тузилди.
Сайлов участкаларининг 894 таси умумий ўрта таълим мактабларида, 58 таси коллеж, лицей ва техникумларда, 37 таси маҳалла фуқаролар йиғинларида, 53 таси тиббиёт, санаторий ва дам олиш муассасаларида, 2 таси мурувват уйларида, 16 таси олий ўқув юртлари биноларида, 12 таси ҳарбий қисм ва озодликдан маҳрум этиш муассасаларида фаолият олиб боради.
Мажлисдан сўнг ўтказилган брифингда комиссиянинг фаолияти ҳақида маълумот берилди.
Абдулазиз Йўлдошев, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг