Президент қарори билан сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ходимларига бир қатор ҳуқуқлар берилди
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарор билан Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси тузилмаси тасдиқланди.
Инспекция бошлиғи Президент томонидан лавозимга тайинланади.
Инспекция ходимларига қуйидаги ҳуқуқлар берилди:
сув хўжалиги объектларида инспекторлик текширувларини ўтказиш;
хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларига монеликсиз кириш, уларнинг хавфсизлиги ва ишончли ишлаши юзасидан техник назоратни ташкил этиш масалаларига, уларнинг қўриқланиши ҳамда муҳофаза зоналари ва соҳилбўйи минтақалари ўрнатилганлигига доир материаллар билан танишиш;
сув хўжалиги объектларини техник соз ҳолатда сақлаш ва муҳофаза қилиш, уларнинг хавфсизлигини ва ишончли ишлашини таъминлаш ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома ҳамда кўрсатмалар киритиш.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг