Президент Паралимпия чемпионлари билан телефон орқали мулоқот қилди
Фото: Видеодан кадр
Президент Шавкат Мирзиёев Париждаги Паралимпия ўйинларида ғалаба қозониб, терма жамоа ҳисобидаги олтин медаллар сонини бештага етказган енгил атлетикачилар Элбек Султонов, Ёрқинбек Одилов ва таэквондочи Асадбек Тоштемиров билан телефон орқали суҳбатлашди.

Давлат раҳбари ўзи ва ўзбек халқи номидан спортчиларни самимий қутлаб, бу зафарлар энг азиз, энг улуғ байрам – Мустақиллик кунига муносиб совға бўлганини таъкидлади. Паралимпиячиларнинг муросасиз беллашувларда кўрсатаётган юксак маҳорати ва метин иродаси бутун халқ, айниқса ёшларни руҳлантираётгани қайд этилди.

Президент йигитларнинг мураббийлари ва ота-онасига миннатдорлик билдириб, кеча совриндор бўлган спортчиларимизга ҳам салом ва табрик сўзларини йўллади.

Чемпионлар ҳар бир чиқишда давлат раҳбари ва халқ қўлловини ҳис этганларини айтиб, Ўзбекистонда паралимпия ҳаракати ривожига қаратилаётган эътибор ва яратилган шароитлар учун раҳмат айтди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг