Президент “Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш тўғрисида”ги Қонунни имзолади

18:11 28 Февраль 2023 Ҳужжатлар
2029 0

“Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш тўғрисида”ги қонун (ЎРҚ–820, 27.02.2023 й.) Президент томонидан имзоланди.

Қонунга кўра, Вазирлар Маҳкамаси аккредитация соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди.

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги аккредитация соҳасидаги махсус ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

Миллий аккредитация тизими мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш қоидаларини ва тартиб-таомилини белгилайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ давлат миқёсида фаолият кўрсатувчи тизимдир.

Миллий аккредитация тизими иштирокчилари қуйидагилардан иборат:

— махсус ваколатли давлат органи;

— аккредитация бўйича кенгаш;

— аккредитация органи;

— аккредитация қилинган субъектлар;

— аккредитация бўйича баҳоловчилар ва техник экспертлар;

— аккредитация бўйича техник қўмиталар.

Аккредитация, агар аккредитациянинг амал қилиши тугатилмаган бўлса, гувоҳномада кўрсатилган муддат давомида амал қилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач кучга киради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер