Президент мутасаддиларга заргарлик соҳасини чуқур таҳлил қилишни топширди

Фото: Президент матбуот хизмати
Асиллик инспекцияси Солиқ қўмитаси ва Бош прокуратура билан биргаликда заргарлик соҳасида қатъий назорат ўрнатади. Бу ҳақда Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
«Очиқ айтиш керак, тартиб-интизом, шаффоф тизим бўлмаган соҳада «катта сакраш» қилиб бўлмайди. Шунча шароитдан кейин ҳам «соя»да ишлаётганларга нисбатан қонун устуворлиги таъминланади», деди Президент.
Йиғилишда шунингдек, тадбиркорлар заргарлик буюмини Асиллик инспекциясидан тамғалатиб, кирим қилишига бир ой вақт берилиши белгиланди.
Умуман, мутасаддиларга соҳани чуқур таҳлил қилиб, «хомашё – ишлаб чиқариш – савдо» занжиридаги барча иштирокчиларни «соя»дан чиқиб ишлашини рағбатлантирадиган тизим ишлаб чиқиш топширилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ заргарлик саноатида ишлатиладиган ускуналар ва уларни бутловчи қисмлари импорт божидан озод қилиниши ҳақида хабар берилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг