Президент Мурожаатномасидан келиб чиқадиган долзарб вазифалар муҳокама қилинди

12:56 08 Январь 2026 Жамият
384 0

Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси ташаббуси билан нефть-газ тармоғи корхоналаридан бирида Президентнинг парламент ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасидан келиб чиқадиган долзарб вазифаларни тушунтиришга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Тадбир давомида иштирокчиларга белгиланган вазифаларнинг мазмун-моҳияти, уларни амалга ошириш масалалари атрофлича тушунтирилди.

Таъкидланганидек, сўнгги йилларда Президентимиз раҳнамолигида барча соҳалар қатори нефть-газ тармоғида ҳам кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда. Хусусан, ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, замонавий технологияларни жорий этиш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, саноатни маҳаллийлаштириш ва миллий кадрлар салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган стратегик дастурлар муҳокама қилинди.

Семинар давомида Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси Эркин Гадоев давлат харидлари тизимини такомиллаштириш, коррупцияга қарши курашиш чораларини кучайтириш ҳамда ушбу йўналишларда белгиланган устувор вазифалар ва уларнинг 2026 йилда амалий ижросини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Тадбир доирасида иштирокчилар томонидан Президентимиз Мурожаатномасида белгиланган йўналишларнинг жойларда самарали ижросини таъминлашга қаратилган қатор таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?