Президент маслаҳатчиси IKA вице-президенти этиб сайланди
Кеча Термиз шаҳрида Халқаро кураш ассоциацияси Ижроия қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишни IКА президенти Хайдер Фарман олиб борди. Унда Осиё, Африка, Европа ҳамда Панамерика конфедерациялари вице-президентлари, шунингдек IКА Ижроия қўмитаси аъзолари иштирок этишди.
Ижроқўм аъзолари Курашни жаҳон миқёсида ривожлантиришнинг муҳим масалалари, шу билан бирга курашни турли қитъа ва минтақавий ўйинлар дастурига киритилишини муҳокама қилишди.
Ижроия қўмитаси аъзолари Курашни халқаро миқёсда ривожлантиришда IКА фаолиятига ҳар томонлама ёрдам бергани учун шахсан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва IКАнинг Фахрий Президенти Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди. Бунинг исботи сифатида 2020 йил ноябрь ойида Курашни жаҳон миқёсида ривожлантириш бўйича Президент қарори қабул қилинганлиги эътироф этилди.
Ижроия қўмитаси аъзолари курашнинг Ватани бўлган мамлакат — Ўзбекистон билан ўзаро алоқада бўлиш учун янги IКА вице-президенти лавозимини жорий этишга қарор қилишди.
IКА президенти Хайдар Фарман ушбу янги ташкил этилган лавозимга Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдусатторович Абдувоҳидовни тайинлашни таклиф қилди. Кенгаш аъзолари ушбу таклифни бир овоздан қўллаб-қувватладилар.
Халқаро Кураш Ассоциациясининг Ижроқўм йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирининг ўринбосари Авазжон Каримов, Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов ҳамда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимовлар ҳам иштирок этди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг