Президент марҳум Рустам Қосимовни «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан мукофотлади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
Мамлакатимиз мустақиллигини ва унинг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, ўзининг катта билим ва салоҳияти, ташаббускорлик ва ташкилотчилик фазилатлари билан юртимизда соғлиқни сақлаш, таълим-тарбия, илм-фан, дипломатия, маданият ва спорт соҳаларини ривожлантириш, юқори малакали кадрларни тайёрлашга қўшган улкан ҳиссаси, жамиятимизда тинчлик ва барқарорлик, миллатлар ва динлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни кучайтириш, миллий ва умумбашарий қадриятларни кенг тарғиб этиш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш йўлида кўрсатган жонбозлиги ҳамда таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан таниқли давлат ва жамоат арбоби, олим ва педагог, марҳум Қосимов Рустам Собирович «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан мукофотлансин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рамазон ва тиббий ёндашув: кимлар эҳтиёт бўлиши керак?
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг