Президент Кубоги – 2024: Абдусатторов битта дуранг билан 3-ўринга тушиб кетди. Бугун у пешқадамга қарши дона суради
Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида ўтказилаётган Президент Кубоги халқаро мусобақасининг 4-тур баҳслари якунланди. 75 минг АҚШ доллари мукофот жамғармасига эга ушбу турнирда дунёнинг етакчи гроссмейстерлари бош соврин учун кураш олиб бормоқда. Мусобақа жадвалида қўшимча кўрсаткичларга кўра Ортиқ Ниғматов пешқадамликни ушлаб турибди.
4-турда Ортиқ Ниғматов (2447) гроссмейстер Жавоҳир Синдаров (2682) билан дуранг ўйнаб, ҳар икки шахматчи ўз очколарини 3,5 тага етказишди. Турнирнинг биринчи рақамли шахматчиси Нодирбек Абдусатторов (2777) эса ҳиндистонлик Мурали Картикян (2625) билан дуранг ўйнаб, ўз ҳисобидаги очколар сонини 3,5 тага етказди. Шунга қарамасдан, бу натижа Нодирбекни турнир жадвалида учинчи ўринга тушиб қолишига сабаб бўлди.

Бошқа шахматчиларимиздан Шамсиддин Воҳидов (2681) россиялик Артем Усков (2430) билан дуранг ўйнади. Нодирбек Якуббоев (2668) қирғизистонлик Элдияр Орозбаевни мағлуб этди ва очколарини 3 тага етказиб олди. Ўз навбатида, Улуғбек Тиллаев ва Муҳиддин Мадаминов ҳам 3 очкодан жамғариб, жадвалнинг ўрта қисмида иштирок этаётган шахматчилар орасида пешқадамлардан бири бўлиб турибди.
Ҳиндистонлик Мурали Картикян Нодирбек Абдусатторовдан очко тортиб олиб, иккинчи ўринга кўтарилди. У билан бир қаторда, Жавоҳир Синдаров, Иван Землянский ва Ниҳал Сарин ҳам 3,5 очко билан юқори ўринларни эгаллаб турибди. Турнирнинг иккинчи рақамли шахматчиси, эронлик Парҳам Мақсудлу эса 3 очко билан 14-ўринга тушиб қолган.
Бугун ўтказиладиган 5-тур жанговар кечиши кутилмоқда. Хусусан, ушбу турда Ортиқ Ниғматов ва Нодирбек Абдусатторов ўзаро етакчиликка ойдинлик киритади. Шунингдек, яқиндагина гроссмейстер унвонига эга чиққан Мадаминов Муҳиддин тажрибали Парҳам Магҳсоодлоога қаршилик қилиб кўради.

Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг