Президент иштирокида Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бошланди
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бошланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
«Биз олдимизга юксак марраларни қўйиб, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида астойдил меҳнат қиляпмиз, янгиликлар яратяпмиз ва натижаларга эришяпмиз.
Вилоятни қандай оғир шароитлардан олиб чиққанимизни, Жиззахнинг ҳар бир туманида бўлаётган катта-катта ўзгаришларни, одамларнинг хурсандчилигини кўриб, жуда қувонаман ва фахрланаман», деди давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида.
Ўтган даврда Жиззах вилояти республикадаги саноати энг тез ўсаётган ҳудудга айланди. Саккиз йилда 6,5 миллиард долларлик инвестиция лойиҳалари ишга тушган бўлса, шунинг 45 фоизи саноат ҳиссасига тўғри келади.
Масалан, Шароф Рашидов, Ғаллаорол, Фориш, Зомин туманлари ва Жиззах шаҳрида 2,3 миллиард долларлик 560 та лойиҳа ишга тушди. Бугунги кунда ушбу туманлар вилоят саноатининг 70 фоизини таъминламоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг