Президент ҳуқуқ-тартибот тизимида янги тарихни бошлаб берадиган қарорлар қабул қилиш вақти келганини айтди
Фото: Президент матбуот хизмати
Давлатимиз раҳбари ҳуқуқ-тартибот тизимида ҳам янги тарихни бошлаб берадиган қарорлар қабул қилиш вақти келганини таъкидлади.
Қайд этилишича, ҳозирда ички ишлар тизимидаги патруль-пост, йўл-патруль, профилактика, тезкор-қидирув ва қўриқлаш хизматлари алоҳида-алоҳида ишламоқда.
Шунинг учун ҳам чорраҳада турган йўл-патруль ходими жанжаллашаётган икки одамни ажратишни ўз хизмат вазифаси деб ҳисобламайди. Қўриқлаш хизмати ходимининг эса бинодан ташқарида тақиқлаш белгиси остида қолдириб кетилган машина билан иши йўқ. Патруль-пост машинасида хизмат ўтаётган ходим светофор ишламаётган чорраҳадан оддий ҳайдовчилар қаторида бефарқ ўтиб кетади.
«Илғор тажрибада бу тузилмалар ягона организм сифатида ишлайди, полиция «Бу менинг вазифамга киради, буниси кирмайди» деган гапни айтмайди. Ҳар бир ҳолатга «лаббай» деб жавоб бергани учун ҳам аҳоли уларни ҳимоячиси деб билади», деди Президентимиз.
Мутасаддиларга ички ишлар органларининг аҳоли билан бевосита ишловчи, жамоат хавфсизлиги ва жиноятчиликка қарши курашувчи тузилмаларини янги тизимга ўтказиш бўйича фармон лойиҳасини киритиш топширилди.
Ушбу бўлинмалар учун хизматни ўташ, муомала маданияти, тезкор ҳаракатланиш, куч ва қурол ишлатиш бўйича ягона стандартлар жорий этилиб, улар сервис тузилмага айланиши белгиланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг