Президент дунёдаги таҳликали вазиятда юрт тинчлигини асраш барчанинг бурчи эканини таъкидлади
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент иштирокида ўтаётган тадбирда меҳр-оқибат, ор-номус ва андиша каби муқаддас фазилатлар қизларимиз қалбига бувижонларнинг насиҳат ва ўгитлари билан кириши, бундай оилада тарбия олган қизларимиз юриш-туриши, одоб-ахлоқи ва ҳаётга муносабати билан тенгдошларига намуна бўлиб келгани таъкидланди.
Бугунги шароитда ана шу тарбия мактабига эҳтиёж ҳар қачонгидан ҳам долзарб бўлиб тургани қайд этилди.
«Бугун Янги Ўзбекистон ўз тараққиётининг янги босқичига дадил кириб бормоқда. Биз ўз олдимизга, аввало, инсон бахти, инсон қадри учун хизмат қиладиган улкан мақсадларни қўйганмиз. Чунки инсон бахти оиладан бошланади, оила эса аёл билан мустаҳкам. Келажак авлод ана шу муқаддас маконда камолга етади!
Ҳеч шубҳасиз, бу борада қизларимизнинг маънавий тарбияси ҳал қилувчи ўрин тутади», деди давлатимиз раҳбари.
Президентимиз дунёдаги вазият таҳликали бўлиб бораётган бир пайтда юртимиздаги тинчлик ва осойишталик улуғ неъматлигини янада чуқур ҳис этиш, уни асраш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиз эканини таъкидлади.
Мана шундай шароитда дуогўй бувижонларимиз, мўътабар онахонларимиз оилаларда бу неъматнинг қадрига етиш, уни асраб-авайлаш ва фарзандлар, набираларга шукроналик туйғусини сингдиришда намуна бўлишларига ишонч билдирилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг