Президент бокс финалини томоша қилди – Фоторепортаж
Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Президент Шавкат Мирзиёев «Humo Arena» спорт саройига ташриф буюриб, бокс бўйича жаҳон чемпионатини томоша қилди.

Бу нуфузли мусобақада 107 та мамлакатдан 600 дан ортиқ боксчилар иштирок этди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси барча 13 вазн тоифасида қатнашди. Вакилларимиз бугунгача 9 та медални нақд қилиб бўлган эди.
Давлатимиз раҳбари 13 май куни юртимиз боксчилари иштирокидаги финал жангларини кузатди. Қизғин ва муросасиз ўтган баҳсларда Асадхўжа Мўйдинхўжаев қозоғистонлик Дулат Бекбауовни, Ҳасанбой Дўсматов франциялик Билал Беннамани, Баҳодир Жалолов кубалик Алехандро Арзолани енгиб, олтин медални қўлга киритди.

Ғолибларга медаллар ва чемпионлик камарларини Президент Шавкат Мирзиёев топширди. Шунингдек, уларга Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ажратилган мукофот пуллари берилади.
«Халқ сўзи» мухбири ушбу мусобақадан фоторепортаж тайёрлади.

Мусобақанинг сўнгги кунида яна тўрт нафар боксчимиз рингга чиқади. Жаҳон чемпионати 14 май куни якунланади.











































Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг