Президент айрим спорт турларидаги натижаларимиз яхши эмаслигини билдирди
![](https://xs.uz/upload/post/2025/02/13/f6224e380270214726058a01fb1f370a0213.jpg)
Президентимиз мавжуд салоҳият тўлиқ ишга солинмаётган спорт турларига алоҳида тўхталди.
Масалан, бадминтонда бирорта лицензия қўлга киритилмаган. Камондан отиш спорт тури бўйича бор-йўғи 3 та лицензия олинган.
Олимпия ўйинларида енгил атлетика турлари бўйича 48 та дастур бор. Лекин енгил атлетика федерацияси сўнгги олимпиадада 5 та лицензия қўлга киритди, холос.
Ядро, диск, найза улоқтириш, сакраш спорт турларида бирорта лицензия олинмади. Ёки, 49 та сув спорти дастуридан бор-йўғи 4 таси бўйича лицензия қўлга киритилган.
Ўқ отиш спортини ривожлантириш учун мудофаа тизими ва «Ватанпарвар» ташкилотида барча шароит яратилган. Лекин бирорта спортчимиз Олимпиадага бормади.
Юртимизда яккакураш спорт турлари, миллий кураш ривожланган бўлса-да, юнон-рум кураши бўйича атиги 3 та лицензия олинган.
Ўтган йили байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати илк бор юртимизда ўтказилди. Лекин унда юртимиз бирорта ҳам медаль қўлга киритмади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ойгул Халилова вафот этди
- “Юракка кўмилар асл шоирлар”
- Картошка нархи қачон пасайиши маълум бўлди
- «Ҳамза Ҳасановдан Ғайбулла Турсуновгача»: «Янги Ўзбекистон юлдузлари» мукофоти ғолиблари аниқланди
- Келгуси ҳафта учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
- Алишер Навоий ижодини ўрганиш — қалб амримиз бўлмоғи даркор
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг