Президент Администрациясида янги тайинловлар амалга оширилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида қатор тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Билдирилишича, Президенти Администрациясининг фармойиши билан:
Қобулжон Холиқович Аҳмедов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази директори лавозимига тайинланди. У бунгача «MY5» телеканалининг бош директори бўлган, тайинловга қадар МТРКнинг «Ёшлар» ижодий бирлашмаси директори лавозимини эгаллаб келган.
Ҳусан Равшанович Салихов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази директори ўринбосари лавозимига тайинланди. Ҳусан Салихов – таниқли режиссёр, тайинловга қадар Президент Матбуот хизматининг Медиа марказига раҳбарлик қилган.
Жаҳонгир Муҳаммадали ўғли Абдураҳмонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази директори ўринбосари лавозимига тайинланди. Абдураҳмонов мазкур тайинловга қадар Президент Матбуот хизматида бош консультант лавозимини эгаллаб келган, бундан аввал «UZREPORT» телеканалида шеф-муҳаррир бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- ICCI 2026: Янги Ўзбекистоннинг қурилиш салоҳияти – ғоялардан кенг кўламли ечимларгача
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг