Премьера: фильмда ўзбек ва япон киноактёрлари

12:11 20 Октябр 2021 Маданият
550 0

Кинематография агентлиги Ахборот хизматига кўра, бугун соат 18:00 да Ёшлар ижод саройида ташкил этилган Халқаро медиа-холлда Кинематография агентлиги ҳамда Япониянинг "Loaded films LTD“ компанияси билан ҳамкорликда суратга олинган «Дунёнинг бир чеккаси» («На край света») бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтади.

Сценарий муаллифи ва режиссёр Киёси Куросава. Фильмда ўзбек ва япон киноактёрлари Адиз Ражабов, Мирза Азизов, Муяссар Бердиқулова, Анвар Картаев, Зулфия Райимқулова, Асуко Маэда, Шота Сометани, Рио Касе, Токио Эмотолар роль ижро этган.

Маълумот учун, кинокартина “Locarno Film Festival” халқаро 72-кинофестивалида илк бор намойиш этилган ва кинофестивалнинг энг сара фильми сифатида эътироф этилган.

Бугунги премьерага киноижодкорлар, мутахассислар, ОАВ вакиллари ва ёшлар ҳам таклиф этилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?