«Правани сотиб олган» ҳайдовчилар кўпайиши мумкин эди, аммо…

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Оҳангарон ва Зарафшонда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларини фош этди. Бу ҳақда Департаментнинг матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, «Ватанпарвар» ташкилоти Оҳангарон шаҳар клуби ўргатувчи устаси Ф.Х. фуқаро Р.К.дан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш учун 900 АҚШ долларини олган пайтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Шу каби, Зарафшон шаҳрида ҳам ҳайдовчилик гувоҳномаси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош қилинди. Департаментнинг Зарафшон шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда фуқаро И.И. фуқаро Ю.П.нинг ишончига кириб, танишлари ёрдамида «В.» тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш учун 700 АҚШ доллари ва 2,3 млн сўм олган пайтида қўлга олинди.
Ҳар икки ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) асосида жиноят ишлари қўзғатилди. Ҳозирги кунда ушбу ҳолатлар бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик ҳолатларига қарши самарали кураш олиб бориш, жамоатчилик онгини ошириш ва ушбу соҳадаги қонунбузарликларни камайтириш мақсадида махсус профилактика чора-тадбирлари йўлга қўйилиши режалаштирилган. Ҳайдовчилик гувоҳномаси билан боғлиқ жараёнларни янада шаффофлаштириш ва онлайн тизимлардан фойдаланиш коррупциянинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг