Прага шаҳрида Ўзбекистон ва Чехия ишбилармон доира вакилларининг бизнес-форуми бўлиб ўтди
Ўзбекистоннинг Франкфурт-Майн шаҳридаги Бош консуллиги томонидан Чехиянинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича Савдо-саноат палатаси билан биргаликда Прагада бизнес-форум ташкил этилди.
Тадбирда Чехия Саноат ва савдо вазирлиги, Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича Савдо-саноат палатаси, мутасаддилари, шунингдек, йирик чех компания ва тадбиркорлари, “UZBIC” Ўзбекистон бизнес ва саноат кенгаши нодавлат ташкилоти раҳбарияти ва кенгашга аъзо 11 та экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқарувчи ўзбек корхоналари вакиллари иштирок этди.
Форум давомида “UZBIC” аъзолари ва етакчи Чехия компаниялари вакиллари ўртасида В2В форматида музокаралар ташкил этилди. Томонлар фармацевтика, электроника ва электротехника, энергетика, тўқимачилик ва кимё саноати, логистика, қурилиш ва бошқа истиқболли соҳаларда конструктив мулоқот ўрнатиш ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг аниқ йўналишларини белгилаб олдилар.
Ўзбекистоннинг Франкфурт-Майн шаҳридаги бош консули Олимжон Абдуллаев тадбирдаги нутқида республикамизда барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли таркибий ўзгаришлар ҳақида маълумот берди. Миллий иқтисодиётнинг очиқлиги ва жаҳон иқтисодиётига интеграциялашувига алоҳида эътибор қаратилди. “Ўзбекистон–2030» стратегиядаги белгиланган мақсадлар мамлакатда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, хорижий ҳамкорлар учун барқарор сармоявий муҳитни таъминлаш кўзда тутилгани алоҳида таъкидланди.
Чехиянинг Ғарбий Европа ва Марказий Осиё бўйича савдо-саноат вакиллари ўз навбатларида сўнгги бир неча йил ичида Ўзбекистон-Чехия ҳамкорлиги сезиларли фаоллашганини юқори баҳоладилар. Жорий йилда ҳар икки давлат ҳукумат раҳбарларининг ўзаро ташрифлари, Ўзбекистон томони вакиллари билан халқаро миқёсдаги мунтазам мулоқотлар икки томонлама ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга кучли туртки берганини таъкидлади. Чех томони, шунингдек, ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдор эканликларини билдиришди.
Тадбир Ўзбекистон ва Чехия бизнес вакиллари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш, шунингдек, юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича саноат кооперациясини кенгайтириш учун муҳим платформа вазифасини бажарди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот совриндорлари маълум бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг