«Портлаш эмас, сизиб чиқиш»: Қўқонда нима гаплар?

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида жойлашган «Indorama Kokand Fertilizers & Chemicals» заводида юзага келган ҳолат бўйича расмий изоҳ берилди. Ижтимоий тармоқларда заводда портлаш юз бергани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Мазкур хабарларга аниқлик киритилар экан, воқеа портлаш эмас, балки суюқ аммиак моддаси сизиб чиқиши билан боғлиқ экани маълум қилинди.
Завод маъмурияти томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, суюқ аммиак моддасини вагондан заводдаги махсус идишга ўтказиш жараёнида техник носозлик юзага келган. Шланг ёрилиши оқибатида тахминан 10 фоиз миқдордаги аммиак моддасининг атрофга сизиб чиқиши кузатилган. Бу ҳолат завод ҳудудида бўлиб ўтган бўлсада, дарҳол тегишли хизматлар ҳодиса жойига етиб бориб, хавфсизлик чораларини кўрган.
Мазкур ҳолат юзасидан Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари, Ички ишлар бўлими ва Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари зудлик билан воқеа жойига жалб этилган. Барча завод ишчилари ва атрофдаги фуқаролар зудлик билан хавфсиз жойга эвакуация қилинган. Заводга олиб борадиган йўллар вақтинча ёпилиб, ҳудуд тўлиқ назорат остига олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, тахминан 10 нафар фуқаро ўзини ёмон ҳис қилгани боис тез тиббий ёрдамга мурожаат қилган. Тиббий бригадалар томонидан зарур ёрдам кўрсатилган ва уларнинг ҳаёти хавф остида эмаслиги билдирилмоқда. Мутасадди ташкилотлар ҳодисани тўлиқ бартараф этганини ҳамда ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар назоратида эканини таъкидлади.
Расмийлар аҳолига ваҳимага берилмасликни, фақат расмий манбаларга асосланган маълумотларга ишонишни тавсия этмоқда. Воқеанинг сабаблари ва оқибатлари юзасидан тўлиқ текширув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг