Порахўр МИБ ходими 6 йилга қамалди
Катта миқдорда пора олган МИБ ходимига ҳукм ўқилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, Тошкент вилояти бўйича бошқармаси томонидан вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда ўтказилган фаол тадбир натижасида — 1989 й.т., МИБ Бекобод шаҳар давлат ижрочиси ўз мансаб ваколатларидан фойдаланган ҳолда Бекобод туманида истиқомат қилувчи фуқаронинг алимент қарздорлиги учун қўйилган хорижга чиқиш тақиқини ечиб бермоқчи бўлган.
Ходим бунинг эвазига фуқародан 20 миллион сўм талаб қилиб, 13 миллион сўмини «пора» тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан жиноят устида қўлга олинган.
Маълум бўлишича, давлат ижрочиси ушбу «хизмати» эвазига муқаддам 450 АҚШ доллари ва 1 миллион 300 минг сўм ҳам олган.
Аниқланган ҳолат юзасидан жиноят ишлари бўйича Бекобод туман судининг ҳукмига биноан МИБ давлат ижрочиси Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми «в» банди ва 168-моддаси 3-қисми «в» банди билан айбдор деб топилиб, 2 йил муддатга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда, давлат иштирокидаги ташкилотларда раҳбарлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг