Попдаги эчкичилик кластери беларуслик ҳамкорлар билан 120 минг долларлик шартнома имзолади

Иллюстратив фото
Маълумотларга қараганда, ички бозорда бир килограмми 150 минг сўмга борадиган эчки юнгидан 10 донадан пайпоқ ва шарф, 3 тагача рўмол тўқиш мумкин. Бу, анчагина пул, дегани. Поп туманида мазкур сердаромад соҳага эътибор қаратилиб, ангор эчкилари ва ҳисори қўйларни кўпайтиришга ихтисослаштирилган кластер фаолияти йўлга қўйилди. Бу ерда 140 минг АҚШ доллари қийматидаги хорижий технология ўрнатилиб, юнгдан турли маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.
Кластерда эчкилар парваришига аҳоли хонадонларини жалб этиш тажрибаси қўлланилмоқда. Ҳар бир хонадонга банк кредити асосида 10 — 15 бошдан наслли эчкилар тарқатилади. Улардан эчки юнгидан ташқари жониворнинг шифобахш сути ҳам қабул қилиб олинади вамикроэелементларга бой қаймоқ, пишлоқ ҳамда творог тайёрланади. Ҳозирга келиб бу иш билан шуғулланаётган оилалар бюджетига ҳар ойда 2-3 миллион сўмдан даромад кириб бораётир.
Эчки юнгидан тўқиладиган кийим-кечакларнинг ташқи бозорда ҳам харидори чаққон. «Чоркесар эчкичилик кластери» шундан келиб чиқиб, Беларус давлатидаги ҳамкорлар билан 120 минг АҚШ долларига тенг шартнома имзолади.
Вилоятнинг бошқа туманларида ҳам ушбу соҳадаги лойиҳалар давом эттирилади. Хусусан, Чуст ва Косонсойга яқин вақт ичида 20 минг бош наслли эчки келтирилади. Кейинги икки-уч йил орасида улар сонини 80 минг бошга етказиш кўзда тутилган.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Хорижий тилларни ўрганмоқчи бўлган ёшларга «2+6» дастурига мувофиқ субсидия ажратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг