Польша ўзбекистонликлар учун виза бериш тартибини соддалаштириши кутилмоқда
Ўзбекистон элчиси Амирсаид Агзамхожаев Польша ташқи ишлар вазири ўринбосари Генрика Мошчицка-Дендис билан учрашди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилда режалаштирилган қўшма тадбирлар, жумладан, икки давлат ТИВ консуллик департаментлари ўртасида 2024 йил ноябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган маслаҳатлашувларнинг биринчи даврасига пухта тайёргарлик кўриш юзасидан фикр алмашилди.
Томонлар, шунингдек, меҳнат миграцияси ва Ўзбекистон фуқаролари учун виза бериш тартибини соддалаштириш масалаларига эътибор қаратди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг