Politico: Франция Фаластинни тан олган тақдирда Исроил кескин чоралар кўради
Politicoʻнинг хабар беришича, агар Франция сентябрь ойида бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеяси сессиясида Фаластинни тан олса, Исроил унга нисбатан қатъий жавоб чораларини қўллайди.
Эслатиб ўтамиз, июль ойида Франция президенти Эммануэль Макрон Фаластин давлатини тан олишни қўллаб-қувватлашини маълум қилган эди.
Манбага кўра, бунга жавобан Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу бир нечта сценарийларни ишлаб чиқмоқда. Жумладан:
— Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги ҳудудларни аннексия қилиш жараёнини тезлаштириш;
— Қуддусдаги Франция консуллигини ёпиш;
— Исроил ҳудудида Францияга тегишли объектларга, жумладан, христианларнинг муқаддас Элеона зиёратгоҳига киришни чеклаш.
Исми ошкор қилинмаган европалик дипломатнинг айтишича, Исроил «жавоб чораларида ҳеч нарсадан тўхтамайди» ва бунинг оқибатида икки давлат ўртасидаги муносабатлар кескин ёмонлашиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг