Покистонда ёмғирлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 800 дан ошди

18:27 27 Август 2025 Дунё
186 0

Фото: AFP

Покистонда 26 июндан буён кучли ёмғир ва сув тошқинлари оқибатида камида 804 киши ҳалок бўлди, яна 1 088 киши турли даражада жароҳат олди. Бу ҳақда ТАСС миллий фавқулодда ҳолатлар бошқармасига таяниб хабар берди.

Энг кўп талафот Хайбер-Пахтунхва вилоятида кузатилган — муссон ёмғирлари 479 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Панжоб вилоятида эса 167 та ўлим ҳолати қайд этилган.

Нотинч об-ҳаво оқибатида 5,7 мингдан зиёд бино зарар кўрган, шулардан тахминан 1,7 мингтаси бутунлай вайрон бўлган.

Вилоятларда 800 дан зиёд қутқарув амалиёти ўтказилди. Шунингдек, уй-жойсиз қолган аҳоли учун вақтинчалик госпиталлар ва лагерлар ташкил этилди, уларда тахминан 30 минг киши жойлаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер