Покистонда қўпорувчилик ҳаракати содир этилди
Фото: Dawn
Покистоннинг Беужистан музофоти Болан туманида амалга оширилган портлаш оқибатида тўққиз нафар полиция ходими ҳалок бўлди ва яна 13 киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда маҳаллий "Urdu Alarabiya" манбаси хабар тарқатди.
Расмийларга кўра, худкуш ҳужумчи мототциклда Кантбар кўприги полициячилар машинасини нишонга олган. Ярадор зобитлар дастлаб маҳаллий касалхонага олиб келинган, кейин эса музофот маркази Кветтадаги касалхонада вертолёт билан эвакуация қилинган.
Кветта касалхонаси бош шифокорининг сўзларига кўра, теракт туфайли шифо масканида фавқулодда вазият эълон қилинган ва барча зарур ходимлар ишга жалб этилган.
Бу жорий йил бошидан бери Покистонда амалга оширилган иккинчи йирик қўпорувчилик ҳаракати ҳисобланади. Шу йилнинг январь ойида шаҳридаги масжидда амалга оширилган портлаш камида 90 кишига жароҳат олгани, уларнинг айримларининг аҳволи оғирлиги маълум қилинган эди.
Покистон ҳукумати портлашни уюштиришда гумон қилиб 23 кишини, шу жумладан ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини ҳам ҳибсга олганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг