Покистон афғон муҳожирларини чиқариб юбориш режасини эълон қилди

11:52 12 Июль 2024 Дунё
338 0

Фото: Sputnik.news

Покистон мамлакатда ноқонуний яшаётган кўп сонли афғон муҳожирларини чиқариб юбориш режасини эълон қилди. Бу ҳақда «Deutsche Welle» нашри хабар берди.

Ғарб давлатларига кўчирилиши маъқулланган ўн минглаб афғонлар ҳозирда Покистонда қолмоқда. Исломобод бу муҳожирларни «Ноқонуний хорижликларни репатриация қилиш режаси»нинг иккинчи босқичи доирасида депортация қилишни мақсад қилган.

Покистон ташқи ишлар идораси матбуот котиби Мумтоз Заҳра Балочнинг айтишича, режа чекланган муддат ҳужжатларига эга афғонистонликларга қаратилган. Қайд этиш керакки, ўтган йилдан бери 600 мингга яқин афғон Покистондан Афғонистонга депортация қилинган.

Вазият 2021 йилда Толибон Афғонистонни эгаллаб олгач, яна 600 мингга яқин афғоннинг Покистонга қочиб ўтишига сабаб бўлганидан кейин ёмонлашди. Исломобод хавфсизлик масалалари ва Кобул билан муносабатларнинг ёмонлашуви туфайли депортацияларни ошираётгани тахмин қилинмоқда. Ғарб давлатларига кўчиб ўтиши тасдиқланган 44 мингга яқин афғон ҳам ҳамон Покистонда яшаяпти.

Ушбу муҳожирларнинг аксарияти Америка Қўшма Штатларига кўчирилиши мумкин. Бу сон тахминан 25 минг кишини ташкил қилади. Қолган 19 мингдан зиёд афғон эса Австралия, Канада, Германия ва Британияга кўчирилади. Покистон бу давлатларни бу шахсларни имкон қадар тезроқ кўчириш учун виза жараёнини тезлаштиришга чақирган.

Аввалроқ Германия малакали хорижлик ишчилар учун солиқ имтиёзлари бериши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер