Пойтахтимизда меҳнатсевар аёллар акс этган фотокўргазма очилди
Тошкент фотосуратлар уйида бадиий академия ва Ўзбекистон давлат архиви ҳамкорлигида ташкил қилинган «Ўзбекистон хотин-қизлари таълим соҳасида» номли халқаро фотокўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Кўргазмада санъат, таълим, геотехника, қишлоқ хўжалиги каби бир қатор жабҳаларда фаол қатнашиб келаётган хотин-қизлар ва кенг жамоатчилик вакиллари жам бўлди.
Тадбир миллий куй қўшиқлар билан старт олди. Сўзга чиққанлар аёл-қизларни келаётган айёми билан қутлаб, ҳозирда уларга яратилаётган шарт-шароитлар, имкониятлар ҳақида тўхталишди.
Фотокўргазмада мустақилликдан тортиб ҳозиргача бўлган давр хотин-қизларининг илм-фан соҳасида амалга оширган ишлари акс этган фотосуратлар тақдим этилган.
— Аёл. Биргина шу сўз замирида олам-олам маъно мужассам. Мўътабар аёлларимиз келажак авлод тарбиячиси, меҳр ва вафо тимсолидир. – деди тележурналист Насиба Иброҳимова. — Қай соҳа, қай йўналишни олмайлик, ўзбек аёли жавлон уриб меҳнат қилмоқда. Бу ерда тақдим этилган суратларни кўриб ўзбек аёлига таҳсин айтгингиз, шарафлагингиз келади. Кўргазмани томоша қилаётиб ҳаёлимдан «Бу ўзбек аёлларига бағишланган қасиданинг ўзику» деган ўй кечди. Чунки уларда ҳар битта меҳнаткаш аёлнинг босиб ўтган заҳматли йўли моҳирона акс эттирилган.
Дарҳақиқат, кўргазмадаги фотосуратлар ташриф буюрганларнинг хотирасига муҳрланди, уларда ўзгача таассуротлар уйғотди.
Фотокўргазма яна беш кун давом этади.
Маржона ОМОНҚУЛОВА,
Ўзбекистон журналистика ва оммавий
коммуникациялар университети талабаси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг