Пойтахтимизда коронавирусдан даволанаётган 13 нафар ҳомиладор аёл фарзандли бўлди
Юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган беморлар, шунингдек, ҳомиладор, туғруқдаги ва туққан аёлларни даволашга ҳам алоҳида аҳамият берилмоқда.
Жумладан, бугунги кунда пойтахтимиздаги 3-сонли туғруқ мажмуасининг тиббиёт ходимлари ҳам коронавирусга чалинган ҳомиладор аёлларни даволашда бор тажриба ва билимини ишга солишмоқда. Бу ерда ҳомиладор, туғруқдаги ва туққан аёлларда коронавирус инфекциясини ташхислаш ва уларни даволашда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиялари асосида ягона тизим ҳамда услубий ёндашув жорий этилган.
Ушбу тиббиёт муассасасида қувончли воқеа юз берди. Сўнгги 10 кун давомида бу ерда даволанаётган 13 нафар аёл фарзандли бўлди. Она ва болаларнинг аҳволи шифокорлар томонидан доимий назорат остида. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.
Тўғриси, ҳар бир ҳомиладор аёл коронавирус инфекцияси уни ҳам четлаб ўтмаганини билгач, биринчи навбатда, ўзи эмас, балки туғилажак фарзанди ҳақида қайғуради. Билимли ва маҳоратли тиббиёт ходимларининг меҳнати самараси ўлароқ, эсон-омон дилбандини бағрига босган оналар бугун ўзларини энг бахтли инсон, деб ҳис қилаётганлари табиийдир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг