Пойтахтдаги яна бир кўчада автомобиль ҳаракати вақтинча чекланади
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Мирзо Улуғбек туманидаги «Султония» кўчасида қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан шу йилнинг 12 январь кунига қадар вақтинча автоуловлар ҳаракати чекланишини маълум қилди.
Таъкидланишича, «Султония» кўчасига туташ ҳудуддаги «Шўртепа», «Шўртепа 1-тор» ва «Султония 5-тор» кўчаларида ҳам автоуловлар ҳаракати қисман чекланади. Ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи фуқаролар, ўз автоуловлари орқали «Буюк ипак йўли» кўчасидан ҳаракатланиб киришлари мумкин бўлади.

«Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз. Тез орада қайта реконструкциядан чиққан замонавий йўл тузилмасида ҳаракатланиш имконияти яратилади», — дейилади бошқарма хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг