Пойтахтдаги МЧЖда 5,1 миллиард сўмлик газ ўғирланди
Тошкент шаҳрида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақида «Ҳудудгазтаъминот» АЖ хабар берди.
Унда айтилишича, Газ таъминоти филиали комплаенс назорат тузилмалари ва газ таъминоти бўлими ходимлари иштирокида Тошкент шаҳрида рейд тадбирлари ўтказилган.
Аниқланишича, Чилонзор туманида жойлашган «К. С.» МЧЖга қарашли бинода хатлов ўтказилганда, истеъмолчи ҳисоблагичдан ташқари яширин тармоқ орқали табиий газ тармоғига уланиб, «зангори ёқилғи»дан ноқонуний фойдаланиб келгани фош этилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, табиий газ ҳажмлари қайта ҳисоб-китоб қилинганда 5 миллиард 116 миллион сўм зарар етказилгани маълум бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг