Пойтахтда фуқаролар электр токи ёрдамида балиқ овлади (+видео)
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри ҳудудидан оқиб ўтувчи каналда электр токи ёрдамида балиқ ови уюштирилгани акс этган видеотасвирлар кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан пойтахт Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси муносабат билдирди.
Интернатда тарқалган хабарларга кўра, ушбу ҳолат Тошкент шаҳри Олмазор тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Қорақамиш каналида содир бўлган. Воқеа юзасидан пойтахт Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармасининг Олмазор тумани инспекторлари томонидан жойига чиқиб ўрганиш ишлари олиб борилган.
Ўрганиш жараёнида ушбу ҳуқуқбузарликни содир этган шахсларни аниқлаш имкони бўлмаган. Шу сабабли, ҳолатга ойдинлик киритиш ҳамда ҳуқуқбузар шахсларни аниқлаш мақсадида Олмазор тумани ИИО ФМБга амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан тегишли тартибда хат билан мурожаат қилинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг