Пойтахтда фуқаро ўз танишини дўппослади
Ижтимоий тармоқларда бир фуқаро бошқа фуқарони ураётганлиги акс этган видеотасвирлар тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси маълумот берди.
Унда айтилишича, ҳолат кеча, 9 март куни тахминан соат 18.00 ларда, Яккасарой тумани, Шота Рутавели кўчасида содир бўлган.
Унда 1990 йилда туғилган фуқаро К.И. ўзининг таниши 1969 йилда туғилган фуқаро Б.А. билан ўзаро жанжаллашиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан жамоат тартибини бузган. Ҳодиса оқибатида жабрланувчи фуқаро Б.А. тан жароҳати олган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси («Безорилик») билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи фуқаро К.И. процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг