Пойтахт ИИББ талабалар ва уларнинг ота-оналарини огоҳлантирди

Видеодан кадр
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси янги ўқув йили бошланиши муносабати билан пойтахтга яшаш учун келаётган талабаларни огоҳлантирди. Бошқарма мурожаатида талабалар ва уларнинг ота-оналаридан уй ижарага олишда фирибгарларга алданиб қолмаслик сўралган.
Қайд этилишича, бундай ҳолатлар аксар ҳолларда интернет орқали арзон ижара уйлари эълонлари орқали амалга оширилмоқда. Фирибгарлар ўзларига тегишли бўлмаган уй расмларини ижтимоий тармоққа жойлаштириб, арзон нархда ижарага бериш таклифини билдиради. Талабалар ва уларнинг яқинлари фирибгарлар таклиф қилаётган нархларни кўриб, уйни олиш мақсадида алоқага чиқади.
Шундан сўнг фирибгарлар уйни сақлаб қўйиш ёки 2 ойлик ижара тўлови керак деб, олдиндан пул талаб қилади. Аммо тўлов амал оширилгач, улар алоқани узиб, ижтимоий тармоқларни блоклайди. Оқибатда на уй ва на пул қолади.
Юқоридаги ҳолатларнинг олдини олиш учун ИИББ фуқароларга қуйидагиларни тавсия қилди:
- ҳеч қачон уйни бориб кўрмай туриб, олдиндан тўловни амалга оширмаслик;
- ҳар қандай ижара шартномасини фақат уйни шахсан кўриб, ҳақиқий эгаси билан учрашгандан сўнг тузиш;
- шахсий маълумотларни ишонч ҳосил қилмагунча бегона шахсларга юбормаслик.
«Ҳушёр бўлинг, яқинларингизни ҳам огоҳлантиринг. Қонун доирасида ҳаракат қилиб, фирибгарларга имконият берманг», дейилади ИИББ мурожаатида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг