Пойтахт ҳокимлиги шаҳар аҳолисини огоҳлантирди
Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»
Бугун, 31 октябрь куни Тошкентда кучли шамол кузатилаётгани муносабати билан пойтахт ҳокимлиги шаҳар аҳолиси ва меҳмонларини огоҳлантирди.
Билдирилишича, об-ҳаво шароитининг ёмонлашуви сабабли симларнинг узилиши, дарахтларнинг қулаши ва ҳавода чанг миқдорининг кўпайиши мумкин.
Ҳокимлик ушбу шароитда аҳолидан қуйидаги тавсияларга алоҳида эътибор бериши сўраган:
• автомобилларингизни дарахтлар ва электр узатиш линиялари остида қолдирманг;
• кўчада юришни чекланг, айниқса аллергия ёки чангга юқори сезувчанлигингиз бўлса;
• шаҳар бўйлаб ҳаракатланишда эҳтиёткор бўлинг.
«Ўзингизни, яқинларингизни ва шахсий мулкингизни асранг», дейилади хабарда.
Шунингдек, фавқулодда вазиятлар юз берганда ушбу телефон рақамларига мурожаат қилиш айтилган: 112, 1055, (71) 212-69-80, (71) 212-69-82.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг