Почта машинасидаги ноқонуний дорилар
Қудратилла Нажмиддинов/«Халқ сўзи». Сифати ноаниқ, бемор дардига наф келтиришнинг тайини йўқ дори-дармонлар сотувга қаердан келиб қолади? Уларнинг аксарияти юртимизга белгиланган тартиб-қоидалар, хусусан, божхона қонунларини бузган ҳолда олиб кирилишини кўпчилик яхши билади. Наманганда мазкур йўналишдаги яна бир “амалиёт”га чек қўйилди.

Вилоят божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Наманган — Бухоро” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган почта машинаси Поп туманидаги “Наманган” ЙПХ масканида тўхтатилади. Ўзбекистон Республикаси фуқароси бошқарувида бўлган “BTS” шаҳарлараро почта юкларини ташувчи ушбу юк автотранспорт воситаси тегишли тартибда кўздан кечирилганда шубҳали ҳолат кўзга ташланди. Унинг юкхонасида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган тахминий суммаси 350 000 000 сўмлик бўлган 140 турдаги 2156 қути дори воситалари борлиги аниқланди. Бундан ташқари, юклар орасида 20 дона Iphone 11 уяли телефон аппаратлари ҳам топилди. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг