Переснинг «диктатураси» давом этади
Флорентино Перес 5-марта «Реал Мадрид» клуби президенти этиб сайланди. У 2029 йилгача шу лавозимда фаолият олиб боради, деб хабар бермоқда «ESPN» нашри.
Маълум қилинишича, «Реал Мадрид» клуби президентлигига кўрсатиладиган номзодлар баъзи талабларга мос келиши керак бўлган. Жумладан, номзод камида 20 йил давомида клуб аъзоси бўлиши талаб қилинади. Бу сафарги сайловда ҳам клуб президентлигига номзодлар орасида талабларга мос келадиган бирор кучли рақобатчи топилмади.
Флорентино Перес 2000 йилдан бери клуб президентлиги учун асосий номзод бўлиб келмоқда. Переснинг бу лавозимдаги омадсиз йиллари 2006 йилга тўғри келади. Ўшанда Перес бошчилигидаги қироллик клуби кетма-кет уч мавсумни кубоксиз ўтказган ҳамда Перес истеъфога чиқарилганди.
Унинг иккинчи бор президентликка сайланиши клуб тарихидаги энг муваффақиятлиси бўлган. Перес бу даврда беш марта ЛаЛигада ғалаба қозонган, олтита Чемпионлар Лигаси кубогини қўлга киритган.
Бундан ташқари, жамоанинг «Галактикос» деб номланувчи даври ҳам Переснинг раҳбарлиги остида бўлган. У супер юлдузлар Луиш Фигу, Зинедин Зидан, Роналду Назарио ва Девид Бекхем билан шартнома имзолаган ва икки марта лига ва 2002 йилги Чемпионлар лигасини ютган.
Эслатиб ўтамиз, «Реал Мадрид» ЛаЛига ва Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби сифатида ушбу мавсумда иккита соврин — UEFA Суперкубоги ва ФИФА Қитъалараро Кубогини қўлга киритди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг