Пеп Гвардиола: “Мен ҳаддан ташқари ошириб юбордим”
Кеча, 25 ноябрь куни Европа чемпионлар лигасининг бешинчи тури доирасида “Манчестер Сити” жамоаси ўз майдонида “Байер” клубига 2:0 ҳисобида мағлуб бўлди.
Мазкур ўйиндан сўнг, ташкил этилган матбуот анжуманида “шаҳарликлар” устози мағлубиятдаги ўз айбини тан олди ва асосий таркиб ҳақидаги саволга қуйидагича жавоб берди:
“Мен аввалги баҳсга нисбатан 10 нафар бошланғич таркиб футболчисини ўзгартирдим? Агар ғалаба қозонганимизда, бу баъзи муаммоларни енгиллаштиради, лекин тан олишим керак: эҳтимол мен ҳаддан ташқари ошириб юбордим.
Тиғиз тақвим билан биз ҳар икки ёки уч кунда ўйнаймиз. Шунинг учун, ротация зарур, аммо натижа шуни кўрсатадики, жуда кўп ўзгаришлар ҳам ортиқчалик қилиши мумкин”, деди Гвардиола, ESPN нашрига берган интервьюсида.
Олдинроқ, Европа чемпионлар лигасининг бешинчи тур ўйинлари ҳақидаги таҳлилимизда бу масалага тўхталиб ўтган эдик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг