Паррандачиликни «Етти хазинанинг бири» дейишганича бор
Истам ИБРОҲИМОВ/«Халқ сўзи». Бухоро туманидаги «Кўчкўмар» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчилар тирикчилик манбаидан гап кетса, албатта, «Етти хазинанинг бири» дея паррандачиликдан сўз очишади. Ҳудудда иш бошлаган масъулияти чекланган жамият шаклидаги «GOLDEN PHEONIX» хорижий корхонаси фаолияти шунга туртки бераяпти, десак, хато бўлмайди.
Хитойлик сармоядорлар ташаббуси билан туман саноат харитасида бўй кўрсатган мазкур корхонага 500 минг АҚШ доллари миқдоридаги хорижий инвестиция киритилди. Бу ерда парранда, жумладан, товуқ панжалари махсус шарт-шароитда қайта ишланмоқда. Тайёр маҳсулотга эса нафақат Хитой, балки Тайван, Гонконг, Россия Федерацияси каби давлатлардан харидор бор.
Биласиз, чекка қишлоқларда бу каби саноат корхоналарининг бандлик масаласини ҳал этишдаги ўрни бениҳоя катта. Лойиҳанинг дастлабки босқичида 30 нафар маҳаллий хотин-қиз муқим иш ўрни билан таъминлангани ҳам фикримиз тасдиғидир. Айни дамда ташаббускорлар бизнес лойиҳани тўлиқ ишга тушириш ҳаракатида. Бу эса қўшимча иш ўринлари яратиш, йилига 3-4 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотни хорижга экспорт қилиш имконини беради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг