Парламент ва ҳукумат фаолиятида янгича ишлаш, халққа садоқат билан хизмат қилиш даври — Фоторепортаж

Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Айни кунларда мамлакатимизда муҳим сиёсий жараёнлар кечмоқда. Яқинда бўлиб ўтган сайловлар натижаси бўйича янги парламент шаклланди. Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини кўриб чиқишга бағишланган мажлиси ўтказилди.
Йиғилишни Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов олиб борди.
Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси ижро этилди.
Янгиланган Конституциямизнинг 94-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини кўриб чиқиш ва маъқуллаш Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатларига киради. 118-моддага кўра, Бош вазир номзоди Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тақдим этилади.
Шу муносабат билан мажлисда Президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.
– Мамлакатимиз ўз олдига қўйган стратегик ва жорий вазифаларни амалга оширишда, барча бўғиндаги ижро органлари, аввало, ҳукумат ва унинг раҳбари зиммасидаги масъулият ҳозирги мураккаб замонда ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Халқимиз бугун янги ҳукуматдан аниқ натижаларни кутмоқда, – деди Шавкат Мирзиёев.
Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг