Парламент олдидаги ҳисобдорлик: Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори мамлакатда коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилган ишлар ҳақида батафсил маълумот берди

Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»
Сенатнинг 29-ялпи мажлисида илк бор Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисида миллий маъруза кенг муҳокама қилинди.

Мажлисда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори томонидан мамлакатда коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.



Муҳокамалар давомида сенаторлар томонидан ушбу соҳада амалга оширилган ислоҳотларга қарамасдан, коррупциявий ҳолатлар кўпайганлиги танқид қилинди.

Давлат харидлари соҳасида республика бўйича бюджет буюртмачилари томонидан 458 та танловда «Давлат харидлари тўғрисида»ги ва «Рақобат тўғрисида»ги қонунлар талаблари бузилган.

Муҳокамалар давомида Сенат аъзолари томонидан Вазирлар Маҳкамаси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва қатор вазирликларга коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятларини янада такомиллаштиришга қаратилган тавсиялар билдирилди.



Хусусан, давлат органлари ҳамда ташкилотлари ички назорат тузилмаларининг мустақиллигини таъминловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқиш ва уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш, «Очиқ, шаффоф ва ҳисобдор ҳудуд» ва «Очиқ, шаффоф ва ҳисобдор вазирлик» лойиҳаларини амалга ошириш, вакант иш ўринлари ва уларга қўйиладиган талаблар очиқ эълон қилинишини қатъий таъминлаш, коррупцияга қарши комплаенс назорат тизимини малакали ва ҳалол кадрлар билан тўлдириш, бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши устидан изчил назоратни таъминлаш ҳамда коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашлар фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда коррупция қарши курашиш билан боғлиқ тадбирларни оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш тавсия этилди.


Муҳокамалар жараёнида билдирилган тавсиялар Сенат қарорида акс эттирилди.

Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
- «Ватан — бамисоли қуёшга ўхшаш...»
- Буркина-Фасода ўғирлаб кетилган аёллар озод қилинди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг