Парламент эшитувига тайёргарлик: Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш ҳолати муҳокама қилинди
Олий Мажлис Сенатида Барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифалар ижроси ҳолатини кўриш бўйича ишчи гуруҳнинг йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда вазирлик ва идоралар ҳамда илмий-таҳлилий муассасаларнинг масъул ходимлари иштирок этди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикасини барқарор ривожлантириш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни ҳамда уларнинг индикаторларини ҳозирги замон талабларидан келиб чиқиб қайта кўриб чиқиш, миллий индикаторлар бўйича маълумотлар базасини янгилаш ҳамда қабул қилинаётган стратегия ва тармоқ дастурларини Барқарор ривожланиш мақсадлари билан ҳамоҳанг тарзда ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди.
Шунингдек, идоралараро ҳамкорликни кучайтириш, миллий ҳисоботларни халқаро мезонлар билан уйғунлаштириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Йиғилиш якунида мазкур масалани ялпи мажлис муҳокамасига олиб чиқиш ҳамда унинг натижалари бўйича Ўзбекистон Республикасини 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожлантириш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни самарали амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурини қабул қилишга келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг