Париждаги кўргазмада мамлакатимиз либослари гулдастаси намойиш этилмоқда
Париждаги Араб дунёси институтида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан ташкил этилган «Самарқандга йўл. Ипак ва олтин мўъжизалари» кўргазмасида Бухоро, Самарқанд, Хоразм, Тошкент ва Фарғона водийси шаҳарларидан 24 дона анъанавий уст кийимлардан иборат ўхшашда тенги йўқ либослар гулдастаси намойиш этилмоқда.
XIX-XX аср бошларида Марказий Осиёнинг аксарият шаҳарларида ипак, нимшойи, кимхоб ва пахта абр газламалари ишлаб чиқарилган. Ўша кезлари Ўзбекистонда дунёда икат номи билан донг таратган абришим матоларини бадиий тасвирларда бўяб, жилва тус бериш катта авж билан ривожланган.
Ҳозирда икат саноати Марғилонда кенг қулоч ёзиб тараққий этган бўлиб, замон билан ҳамнафас ҳунармандлар авлодлардан-авлодларга ўтиб келаётган қадимий анъана ва услублар асосида газмол тикадилар. Буларнинг барча таровату жилосидан кўргазманинг ўзида 2023 йилнинг 4 июнига қадар баҳра олиш мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг