Париж-2024 ғолиб ва совриндорларига қанча пул мукофоти берилиши маълум бўлди
Айни дамда пойтахтдаги Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида Ўзбекистон делегациясини Париж-2024 ХХХIII ёзги Олимпия ўйинларига тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтмоқда.
Тадбирда Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган ўзбекистонлик спортчиларга қанча мукофот пули берилиши маълум қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповга кўра, Олимпиадада олтин медални қўлга киритган спортчига 200 минг доллар, кумуш медали эгасига 100 минг, бронза соҳибига эса 50 минг доллар пул мукофоти берилади.
Шунингдек, мураббийлар ҳам мос равишда 50 минг, 25 минг ва 12,5 минг доллардан мукофот пуллари олиши айтилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон делегациясининг Париж-2024 ёзги Олимпиада ўйинларининг тантанали очилиш маросимидаги байроқдорлари номи эълон қилинганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг